Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT Park University ва Women in Tech IT соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш учун кучларни бирлаштирадилар

Фото: IT Park University
Июн ойида IT Park University ва Women in Tech IT соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни бошладилар. Улар ташкилотлар вакиллари ва аълочи талабалар орасида илҳомбахш учрашув ўтказдилар. Тадбирнинг асосий мақсадлари IT Park University фаол талабалари ва уларнинг карьера ҳикоялари билан танишиш, Women in Tech ташкилотининг фаолияти, миссияси, мақсадлари ва яқин режаларини тақдим этиш эди. Шунингдек, IT Park University Women in Tech амбассадорлик дастури тақдим қилинган биринчи университет бўлди.
Women in Tech — халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, унинг мақсади гендер тенгсизлигини камайтириш ва аёлларга IT технологияларни ўзлаштиришга ёрдам беришдир. Ҳамжамиятнинг миссияси аёллар рақамли муҳитда муваффақиятга эришиши мумкин бўлган дунёни яратишдир. Ташкилотда қатнашиш тажриба, билим ва потенциал лойиҳа шериклари тармоғини таъминлайди.
*Women in Tech ташкилотининг алоқа маълумотлари мақола охирида кўрсатилган.
Учрашув IT Park University бош директори Баҳодир Аюповнинг самимий кириш сўзи билан бошланди, у технология саноатида тенглик ва аёлларни қўллаб-қувватлаш аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзлари аудиторияда акс садо яратиб, тадбирга тон берди.
Women in Tech Uzbekistan директори Анна Амброзевич ва ёшлар элчиси Кристина Ванина Women in Tech дастури ва миссияси тафсилотларини тақдим қилдилар. Улар ИТ соҳасида аёллар учун қўллаб-қувватловчи муҳит яратишнинг аҳамиятини таъкидлади, ташкилот ташаббусларида иштирок этишга чақирдилар. IT Park University талабалари ҳам IT’га кириш йўллари ҳақидаги ҳикоялари билан ўртоқлашдилар.
“Икки йил олдин мен турли соҳаларни ўргандим: кўчмас мулк савдоси, бухгалтерия, график ва ҳаракатли дизайн, маркетинг. Бир йил олдин эса Кореяда бизнес-администрация йўналишида ўқидим. Агар ўшанда кимдир менга Women in Tech тадбирида IT талабаси сифатида нутқ сўзлайсан, деса, мен ишонмаган бўлардим. Ўзбекистондаги кўпгина ёш аёллар каби менда ҳам рақамли технологиялар соҳаси ҳақида стереотипик қарашлар бор эди, уни қийин ва зерикарли деб ҳисоблардим.
Саккиз ой ичида IT соҳаси менга ажойиб имкониятларни тақдим этди. Мен IT Park University томонидан тўлиқ молиялаштирилган амалиётга Испанияга бордим, Малага, Касерес ва Мадридга ташриф буюрдим. Биз EPAM офисларида мастер-класслар ўтказдик, у ерда нутқ сўзловчилардан бири бизнинг ишимиз бизнес жараёнларига катта таъсир кўрсатишини кўрсатиб берди. Бу менинг янги ишончимни мустаҳкамлади, IT нафақат кодлаш, балки бизнес муаммоларини ҳал қилиш ва қимматли маҳсулотлар яратишдир,” — деди IT Park University иккинчи курс талабаси Нигора Маммадалиева.
Асосий дастурдан сўнг, иштирокчилар тадбирнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилган фаол савол-жавоб сессияси ўтказилди. Ҳамма кофе-брейк, тармоқлашув ва университет бўйлаб экскурсиядан баҳраманд бўлди.
“Ҳар бир ҳикоя мени ҳайратга солди! Мен ҳеч қайси чиқишни алоҳида айта олмайман, чунки бугун нутқ сўзлаган ҳар бир талабанинг ўз ишига бўлган иштиёқи беқиёс эди. Улар ўз фаолиятида ҳеч қандай тўсиқни кўрмайдилар, ёшларидан ва давлатларидан қатъи назар, халқаро амалиётларга осонликча борадилар. Биз бундай тадбирларни кўпроқ ўтказишимиз керак — бу ажойиб бошланиш. Қизлар учун бу каби учрашувлар имкониятлар ҳақида билиб олиш ва улардан фойдаланиш учун жуда муҳимдир. Бу платформада улар ўз ҳикояларини гапира оладилар ва қўллаб-қувватловчи ҳамжамиятнинг бир қисми бўла оладилар,” — деб ўртоқлашди Анна Амброзевич, Ўзбекистондаги Women in Tech асосчиси.
Шунингдек, IT Park University иккинчи курс талабаси Шоҳиста Раҳимова IT йўлида мустаҳкам қатъият ва етакчиликни кўрсатди ва Ўзбекистон университетлари орасида Women in Tech’нинг биринчи расмий элчиси бўлди.
“Мен учун Women in Tech’нинг бир қисми бўлиш ва STEM (science, technology, engineering and mathematics)га кўпроқ қизларни жалб қилишга ёрдам бериш катта шарафдир. Албатта, мен бизнинг ҳамжамиятга кўпроқ қизларни жалб қилишимиз ва уларнинг йўлида зарур қўллаб-қувватловни тақдим қилишимизга ишонаман. Women in Tech аъзоси бўлиш истагимни амалга оширишга ёрдам бергани ва талабалари учун янги имкониятлар яратишда давом этаётган IT Park University’га миннатдорчилик билдираман,” деди IT Park University иккинчи курс талабаси ва Women in Tech элчиси Шоҳиста Раҳимова.
Women in Tech ҳамжамияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва аъзо бўлиш учун расмий веб-сайтга ташриф буюринг. IT Park University талабалик ҳаёти ва бўлажак тадбирлар ҳақида Instagram ва университет веб-сайтида маълумот олишингиз мумкин.
Бизга қўшилинг ва IT Park University ҳамда Women in Tech билан IT соҳасида муваффақиятли карьера яратинг!
IT Park University телефони: (+998) 55-503-99-99.
Мавзуга оид

16:00 / 15.08.2024
УЗБМБ(ДТМ) тести натижалари билан имтиҳонларсиз IT Park University'га кириш имконияти

14:00 / 06.08.2024
IT Park Universityʼда Open Day: Келажакдаги IT- мутахассислари учун илҳомлантирувчи тадбир

14:00 / 10.06.2024
Муваффақият сари йўл: IT Park University талабаларининг Испаниядаги амалиётдан олган таассуротлари

15:00 / 14.05.2024