Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки нафар шифокорни аёвсиз калтаклаган бемор ва унинг ўртоқлари қамоққа олинди
Калтакланган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида зарур муолажаларни олмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент шаҳрида икки нафар шифокор бемор ва унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилганди. ССВ ҳолат юзасидан қўшимча тафсилотларни очиқлади.
Унга кўра, тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 3 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Айни пайтда мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар — М.Х. ва Ҳ.У. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия бўлимида малакали шифокорлар назорати остида тегишли муолажаларни олмоқда.
— Бир неча йилдан буён тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган бўлсам, аввал ҳеч бундай ҳодисага дуч келмагандим, — дейди 1-сон шаҳар клиник шифохонаси микрохирургия бўлими шифокори М.Х. — Ушбу воқеадан кейин олдимизга соғлиқни сақлаш вазири келиб, ҳолимиздан хабар олдилар. Очиғи, бу эътибордан жуда хурсанд бўлдим.
Вазир биз билан мулоқотда тезроқ соғайиб кетишимизни ва оиламиз бағрига қайтишимизни тилаб, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо белгиланиши учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.
— Ўша куни бўлим мудири қабул бўлимига бир бемор олиб келингани ҳақида хабар берди, — дейди яна бир жабрланувчи шифокор Ҳ.У. — Шундан сўнг дарҳол операция хонасига чиқдим. У ерга борганимда тиббий ёрдам кўрсатилаётган бемор микрохирург-шифокорга қўл кўтараётганини кўриб, уларни ажратмоқчи бўлдим. Бироқ қолганини эслолмайман.
Вазир биз билан cуҳбатда мана шундай қийин вазиятда ҳам ўз хизмат вазифамизга содиқ қолганимиз учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Албатта, мен шифокорларга нисбатан бўлаётган бундай салбий муносабатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилишига ишонаман.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка биноан тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

10:39 / 28.07.2024
Тошкентда икки шифокор муштумзўр бемор ва унинг ўртоқлари томонидан калтакланди

19:23 / 13.12.2023
Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди

17:18 / 12.12.2023
Фарғонадаги тиббиёт бирлашмасида шифокор пичоқланди

16:51 / 27.02.2023