110 йил олдин Биринчи жаҳон уруши бошланганди — ғайриинсоний, қонли ва дунёни бутунлай ўзгартирган уруш
Бунга бир асрдан ошди, аммо кўп нарса ўзгармагандек.
Роппа-роса 110 йил муқаддам, 1914 йил 28 июлида, Биринчи жаҳон уруши бошланганди. Европада Иккинчи жаҳон урушини эмас, айнан ўша урушни буюк уруш деб аташади. Россия ҳукумати вакиллари Украинага босқинни муҳокама қилишда Иккинчи жаҳон уруши давридаги воқеалар билан таққослар қилишни хуш кўришади, аммо тарихчилар ва ҳарбий экспертлар Россия-Украина можароси ривожида кўпроқ Биринчи жаҳон уруши фронтларидаги воқеалар билан ўхшашликларни кўришади. Қайсидир маънода, орасини бутун бир аср ажратиб турган икки уруш ҳақиқатан ҳам ўхшашиб кетади: уларнинг иккиси ҳам — ўз ташаббускорлари риторикасида «мудофаа характеридаги уруш» деб аталади, ҳарбий ҳаракатлар кўпга чўзилган, хандақлар қазилган ва ҳаддан ташқари қонли. «Медуза» Биринчи жаҳон уруши даврига оид фотосуратларни жамлади — улар XX аср бошида дунё қандай қилиб имконсиз бўлиб туюлган ғайриинсоний ва совуқ қонли урушга тўқнашгани ҳақида.

Hulton-Deutsch Collection / Corbis / Getty Images

Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанд Босния сербларидан бўлган, «Млада Босна» («Ёш Босния») инқилобий ҳаракати аъзоси Гаврило Принцип томонидан ўлдирилиши Биринчи жаҳон уруши бошланиши учун баҳона (сабаблар анча мураккаброқ эди) бўлганди. Бу ҳодиса 1914 йил 28 июн куни Сараевода рўй беради. Австрия-Венгерия тахти вориси Фердинанд маркази Австрия, Венгрия ва славян ерларидан маркази Вена бўладиган федерация тузмоқчи эди. «Млада Босна» жанубий славян халқлари бир давлат — Буюк Сербияга бирлашиши тарафдори эди. Мазкур фотосуратда 1914 йил 5 июл кунги қўлга олиш жараёни акс этган — аммо, бугунги кунга келиб тарихчилар тахмин қилишича, ўшанда Принцип эмас, тасодифий ўткинчи ушланган. Нима бўлганда ҳам, бу кадрдан Австрия-Венгрияда пропаганда мақсадларида кенг фойдаланилган.

Россия империяси Биринчи жаҳон уруши бошланишида муҳим рол ўйнаган. Июл инқирози чоғида, ҳали Европа можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринаётганида, 1914 йил 26 июл куни, Николай II махфий тарзда сафарбарлик бошлайди — «уруш даврига тайёргарлик»ни. Ўша вақтда Сербия ҳали Австрия қўйган ултиматумни рад этмаганди ҳам. Россияда ялпи сафарбарлик 29 июл куни эълон қилинади — ўша куни герман кайзери Вилгелм Николай II га йўллаган телеграммасида тинчлик ёки уруш фойдасига якуний қарор қабул қилиниши учун масъулиятни Россия императори зиммасига юклайди. 1 август куни Германия Россияга уруш эълон қилади. Фотосуратда — Россия империясининг Биринчи жаҳон урушига киришини қўллаб-қувватлаб ўтказилган акция (санаси аниқ эмас).

Hulton-Deutsch Collection / Corbis / Getty Images
Уруш бошланган маҳалда Учлар иттифоқи (Германия, Австрия-Венгрия, Италия) ва Антанта иттифоқи (Буюк Британия, Россия, Франция) вакилларининг асосий қуроллари милтиқ, пулемёт ва револверлар эди. Авиация аввалига жуда суст ривожланади (жанг қилаётган мамлакатларнинг ҳар бирида ўртача 150–250 тадан самолёт бўлган) ва асосан разведка учун фойдаланилади, аммо вақт ўтиб самолётлар ҳам жангларда қатнаша бошлайди: самолётларга стационар пулемётлар ўрнатилади, улардан қўл билан бомба ташлашга ўтилади. Артиллерия ҳам фаоллик билан тараққий этади — ишлаб чиқариш ҳажми ошади (хусусан, 1916 йилда Сомма дарёси бўйидаги жангларда иттифоқчилар ҳафтасига бир ярим миллиондан ортиқ снаряд учиришган) ва зарбаси кучлироқ бўла бошлайди.

Robert Hunt Library / Mary Evans Picture Library 2013 / Scanpix / LETA
Биринчи жаҳон уруши Австрия Сербияга уруш эълон қилиши билан бошланган бўлса-да, биринчи йилда болқон давлати ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаганди. Аммо 1915 йил кузида Антантага қарши урушга Болгария қўшилади: ушбу давлат армияси Сербияга бостириб кириб, серб қўшинини Албанияга чекинтиради, уларни қўллаб-қувватлаб турган инглиз-француз қўшини — Грецияга кетишга мажбур бўлади. Сербиянинг қулаши Марказий державага (Италия Антанта сафига ўтиб кетганидан кейин юзага келган Германия, Австрия-Венгрия, Усмонийлар империяси ва Болгария иттифоқи) қуруқлик орқали Туркияга тўғридан тўғри йўл очади.

Keystone / Getty Images
Эна бўйидаги жангларда ғолиб томон бўлмайди. Урушнинг узоқ вақт чўзилган позицион босқичи — қонли ва натижасиз турғун уруш айнан шу ердан бошланганди.

Der Grosse Krieg / Art Media / Print Collector / Getty Images
Биринчи жаҳон уруши даврида Шарқий Пруссиянинг Даркемен шаҳри атрофида 1914 йил кузидан 1915 йил февралига қадар жуда кўп жанглар бўлиб ўтган. Бу вақтда қўл пулемёти станоклиси ўрнини эгаллаган ва ўша жанглардаги асосий қуролга айланганди. Ушбу қурол туфайли пиёда бўлинмаларнинг ўт очиш қобилияти ва мобиллиги ошган.

Universal History Archive / Getty images
Россия империяси қўшини икки фронтда жанг қилган — Шарқий фронтда Австрия-Венгрия армиясига қарши ва Кавказда турклар билан. 1914 йилда Россия Галиция жангида ғалаба қозониб, амалда Шарқий Галицияни тўлиқ ва Ғарбий Галицияни қисман эгаллайди (бу бугунги Украинанинг ғарбий қисми бўлиб, ўша вақтда Австрия-Венгрия таркибига кирган). Россия армиясининг яна бир муваффақияти 1916 йил июнида Брусилов қўшинларининг ёриб ўтиши бўлганди — бу Биринчи жаҳон урушида йўқотишлар сони бўйича энг йирик амалиёт эди (уч ярим ой ичида икки миллионга яқин киши ҳалок бўлган). Натижада Россия Буковина ва Жанубий Галицияни эгаллайди, Германия эса Ғарбий фронтдан каттагина кучларини Шарқий фронтга ўтказишга мажбур бўлади — бу эса Франциядаги иттифоқчилар ҳолатини анча енгиллаштиради.

Robert Hunt Library / Mary Evans Picture Library 2013 / Scanpix / LETA
Британ ва француз қўшинлари бир бўлиб, немисларга қарши олиб борган жанглар 1916 йил июлидан ноябрига қадар давом этган — бу муддат ичида 1 миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган. Соммадаги жанг танклар қўлланган илк жанг бўлганди; унда авиация ҳам муҳим рол ўйнаган. Жангдан кейин стратегик ташаббус Марказий державадан Антантага ўтади — ва бу немис қўшинларининг руҳий ҳолати ва жанговарлигига таъсир кўрсатади.

Bettman / Getty Images

Paul Thompson / FPG / Getty Images
Жанг давомида қўмондонлик хатоси туфайли Россия бўлинмалари тор-мор этилади ва 50 минг киши асир тушади, улар орасида тўққиз генерал ҳам бор эди. Аммо Германия бу ғалабага эришиш ва Шарқий Пруссияни сақлаб қолиш учун регионга Ғарбий фронтдаги қўшинларнинг бир қисмини олиб ўтишга мажбур бўлганди — натижада Францияни тезлик билан эгаллаб олиш имконияти қўлдан бой берилади. Айнан Танненберг яқинидаги жангдан кейин Биринчи жаҳон уруши икки фронтдаги узоқ чўзиладиган урушга айланади.

Buyenlarge / Getty Images
Айнан Биринчи жаҳон уруши йилларида хандақлар урушларнинг одатий элементига айланади. Немисларнинг окоплари иттифоқчиларнинг доимо ёмғир сувига тўладиган ва техникалар тиқилиб қоладиган окопларига қараганда кенгроқ ва яхши мустаҳкамланган бўларди.

Fine Art Images / Heritage Images / Getty Images
«Блюҳер»да 768 киши ҳалок бўлади. Британ флоти жангда ғолиб чиқади. Биринчи жаҳон уруши вақтида денгизда ҳам қатор муҳим жанглар бўлиб ўтган — масалан, 1915 йилги Дарданелл операцияси ва бутун уруш давомида энг йирик денгиз жанги бўлган, 1916 йил Даниянинг Ютландия яримороли соҳиллари яқинида бўлиб ўтган жанг. Бундан ташқари, «чекланмаган сувости урушлари» олиб бориларди.

Haeckel Brothers /Paul Thompson / FPG / Getty Images
Аэростатлар можаронинг барча вакиллари томонидан артиллерияни кузатиш, шунингдек разведка ва ҳарбий алоқа воситаси сифатида қўлланарди. Хусусан, уруш бошида Германияда фақат 27 та аэростат бўлган бўлса, уруш охирига келиб — 214 та бўлган; Францияда — уруш бошида 12 та, охирида 200 та; Россияда — уруш бошида 27 та, охирида 83 та эди.

Hulton Archive / Getty Images

Bettman / Getty Images

Imperial War Museum / Mary Evans Picture Library 2013 / Scanpix / LETA

Bettman / Getty Images

Bettman / Getty Images
Биринчи жаҳон уруши позицион тус олгани учун, юриш операциялари кўп ҳолларда самарасиз ёки имконсиз эди. Рақиб мудофаасини ёриб ўтиш учун ҳарбийлар тарихда илк бор заҳарловчи моддалардан фойдалана бошлайди — кўздан ёш сиздирувчи газдан тортиб ўта заҳарли хлор, фосген ва ипритгача.

Apic / Bridgeman / Getty Images
Урушга АҚШ қўшилгач, «Мавритания» минглаб америкалик аскарларни Европага ташиган. Лайнер 1919 йилда фуқаролик хизматига қайтади.

Daily Herald Archive / SSPL / Getty Images
Камбре атрофидаги жанг тарихга танклар кенг миқёсда қўлланган илк жанг сифатида киради — бу ўша урушнинг янги ва муҳим қуроли бўлганди. 1917 йил 20 ноябридан 6 декабрига қадар инглиз қўмондонлиги Германия армиясининг мудофаа позицияларини ёриб ўтиш учун илк марта танклар билан (476 та) ёпирилма ҳужум ўтказади. Дастлабки уринишдаги муваффақиятга қарамай, британлар Германия фронтини ёриб ўта олмайди.

Imperial War Museum
Аррас яқинидаги юриш иттифоқчиларга германияликлар мудофаасига чуқур киришга имкон беради: британлар қатор ҳудудларни эгаллаб олади ва душман армиясининг катта кучларини ўзига жалб этади — бу эса Эна дарёси бўйида бошқа бир кенг кўламли юриш амалиёти ўтказаётган (Нивел юриши) французлар ҳолатини яхшилайди. Аммо Аррас атрофидаги юришдаги муваффақиятни ривожлантиришнинг имкони бўлмайди, Эна бўйидаги жанглар эса маъносиз қурбон бериш рамзига айланади (икки томондан 300 мингдан ортиқ ҳарбийлар ҳалок бўлган).

Bettmann / Getty Images

Horace Nicholls / Imperial War Museum / Getty Images

Museo Centrale del Risorgimento / Mondadori / Getty Images
Уруш бошида Германия ва Австрия-Венгрия билан Учлар иттифоқи таркибида бўлган мамлакат расман бетарафлик сайлайди, аммо 1915 йилда Антанта томонига ўтади. Италия фронт бутун Австрия-Италия чегараси бўйлаб чўзилган, бу ҳудуддаги жанглар ҳам Ғарбий фронтдаги каби позицион тус олганди.

Bettman / Getty Images

Universal History Archive / Universal Images Group / Getty Images

Bettman / Getty Images

David McLellan / Imperial War Museum

ТАСС / Profimedia
Шарқий фронтда биродарлик ҳолаатлари 1916 йилдан оммавий тус олади, 1917 йил пасха ҳафтасида эса унда юздан ортиқ полклар иштирок этади. Болшевиклар ҳокимиятга келишгач, Россия армиясида бундай биродарлик рағбатлантирила бошланади: янги ҳукумат шу тариқа фронтдаги қурбонлар сонини камайтиришга, уруш якунланиши ва Германиядаги инқилобни яқинлаштиришга умид қилишади. Ленин биродарликни «омманинг инқилобий ташаббуси, мазлум тоифаларнинг виждони, заковати ва жасорати уйғонишининг намоён бўлиши» деб атаган.

Wikimedia Commons
Югославиянинг 1924 йилги расмий маълумотларига кўра, Биринчи жаҳон уруши йилларида серб армиясининг 365 минг ҳарбийси ҳалок бўлган. Тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар бўйича аниқ маълумотлар йўқ, аммо 1915 йилнинг ўзида тиф эпидемияси туфайли 150 минг серб ҳалок бўлгани маълум.

Bettman / Getty Images
Бу ерда бешта йирик жанг бўлиб ўтган: 1915 йилда немислар тарихда илк бор кимёвий қурол — хлор қўллаган — бу 1917 йилда ҳам такрорланган, шунингдек қурол сифатида кўздан ёш сиздирувчи газ, ёки иприт ҳам қўлланган. Сўнгги жанг 1918 йил октябрда — уруш якунига бир ой қолганида бўлиб ўтган.
Мавзуга оид

19:11 / 20.11.2022
«Уруш — жаҳаннам, уруш — маъносиз». Экранлаштирилган жаҳон адабиёти дурдонаси — «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»

18:30 / 11.11.2018
Буюк уруш ва сулҳ вагони: дунёнинг 70дан ортиқ давлатлари Парижда нега йиғилди?

22:34 / 18.11.2016
63 ёшли бельгиялик тинчлик йўлида 3 900 километр йўлни босиб ўтди

18:10 / 15.09.2016