63 ёшли бельгиялик тинчлик йўлида 3 900 километр йўлни босиб ўтди

Фото: AA Photo
Леонардус Верканутерен охирги олти ой ичида бутун дунёдаги урушларга эътибор қаратиш учун Европа бўйлаб сайр қилди. У ўз саёҳатини 23 май куни Бельгиянинг Ньивпорт шаҳридан бошлаб, Галлиполи ярим оролигача (Туркия) 3900 километр йўл босиб ўтди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Ҳамма жойда уни нуфузли амалдорлар кутиб олишди. Веркаунтерен ўз саёҳати давомида кўп совғалар йиғди.
У турк халқининг меҳмондорчилигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва саёҳати сабабини изоҳлади.
"Мен ЮНИСЕФнинг аскар-болалар, қашшоқликда кун кечираётган болалар, беморлар, масалалари бўйича кампаниясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Биринчи жаҳон урушининг фронт линиялари бўйлаб ҳаракатландим", - дейди у.
Леонардус Франция, Италия, Словения, Хорватия, Албания, Македония ва Грецияда бўлди.
"Мен кўплаб ҳарбий мемориаллар ва қабристонларни кўрдим. Бу лойиҳа давомида шунча одам билан учрашганимдан хурсандман. Айниқса, Туркия, Австралия ва Янги Зеландия менда ўзгача таассурот қолдирди. Ҳозир бизга уруш эмас, тинчлик керак", - дейди у.
Мавзуга оид

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

09:59 / 11.01.2025
2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади

15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

13:56 / 04.12.2024