Тошкентда фуқаронинг суратини “фирибгар” ёзуви билан тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган шахс ушланди
Тошкентда эркак аёл кишининг фотосуратини ахборот сайтларидан бирига “фирибгар” ёзуви остида чиқариб юборишини айтиб, ундан 7,5 млн сўм пул талаб қилди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, жабрланувчи 29 ёшли Г.А. Миробод тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уни қўрқитиш йўли билан пул талаб қила бошлаган 37 ёшли Ф.Х.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Аёлнинг аризасига асосан, гумонланувчи пулни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

12:05 / 25.02.2025
Фахрий донорлар учун пул мукофоти 3 бараварга оширилади

10:11 / 24.02.2025
Туркиядаги ўзбекистонликлар катта пул ваъда қилаётган жиноий гуруҳлар ҳақида огоҳлантирилди

08:40 / 23.01.2025
Тошкентда Озарбойжон фуқароларидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

08:43 / 16.01.2025