Ўзбекистон | 14:39 / 21.07.2024
14094
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди

Фарғона шаҳрида Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушган йўловчини қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа Damas босиб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Фото: Видеодан кадр

Фарғона шаҳрида фуқаро Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушганидан сўнг уни бошқа машина босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ЙҲХБ маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 16 июл куни Фарғона шаҳри Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида фуқаро Н.К. бошқарувидаги Damas автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраб юборган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.

Оқибатда Д.П. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид