Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Қирғизистон бизнеси янги иқтисодий ўсиш нуқталарини белгилаб олди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форумида иштирок этди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, делегациялар таркибига, шунингдек, икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда 350 дан ортиқ ишбилармон доиралари вакиллари кирди. Тадбирни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев кириш сўзи билан очар экан, икки давлат раҳбарларининг самимий муносабатлари туфайли кўп қиррали ўзбек-қирғиз ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмида ўсиш кузатилгани қайд этилди – ўтган йил якунига кўра мазкур кўрсаткич 1 миллиард долларга етди. Товар айирбошлашнинг янада ошишини таъминлаш учун тайёр тўқимачилик, озиқ-овқат, пластмасса, пойабзал, IT-хизматлари, ўғитлар, қурилиш материаллари, маиший техника ва фармацевтика маҳсулотлари, қорамол ва майда чорва моллари, кўмир, озиқ-овқат ва талабга эга бўлган бошқа товарларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш чораларини кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Кейинги йилларда инвестициялар ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокида 280 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Қўшма ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистон-Қирғизистон Тараққиёт жамғармаси катта рол ўйнайди, унинг портфели 186 миллион долларлик 33 та инвестиция лойиҳасини ўз ичига олади.
Тадбир доирасида B2B ва G2B музокаралари бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар кўплаб янги, фойдали алоқаларни ўрнатишга, янги лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилишга муваффақ бўлишди.
Форум якунлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, логистика марказини ташкил этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, геология-қидирув ва кўмир етказиб бериш, IT-хизматлари кўрсатиш, электротехника ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 20 та битим, меморандум ва савдо шартномалари имзоланди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим темирйўл ходимларининг иш вақти режими тартибга солинди
Ўзбекистон | 13:48
-
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 6 ойда 872 минг киши ўз меҳнат фаолиятини қонунийлаштирди
Ўзбекистон | 13:25
-
АҚШ билан «мега келишув» қилаётган Зеленский, Ироқда кучли ёнғин ва Эронга янги дедлайн тайёрлаётган Ғарб – кун дайжести
Жаҳон | 13:14
Мавзуга оид

09:22
Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб келган шахс ушланди

18:19 / 10.07.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишига Ўзбекистон компаниялари ҳам жалб қилиниши мумкин

14:57 / 07.07.2025
Тожикистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасига қўшилмоқчи

20:14 / 03.07.2025