Тошкентдаги 1-сонли шаҳар клиник шифохона биноси дарз кетди. Одамлар эвакуация қилинган
Шифохонадаги асосий 5 қаватли бинонинг устунларидан бири эгилишда давом этмоқда.

Фото: Kun.uz
8 июл куни соат 11 лар атрофида Тошкент шаҳри Кўкча Дарвоза кўчасида жойлашган Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида фавқулодда ҳолат рўй берди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, 5 қаватли бино ўртасидаги асосий устун синган. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар берилган ва воқеа жойига қутқарув экипажи етиб борган.
Техноген ҳодиса сабаб бинодаги барча беморлар, шифокорлар ва ходимлар эвакуация қилинган.
«Ҳозир ҳам бино девори палахса-палахса бўлиб кўчиб тушиб, ёриқ кенгаймоқда. Бино ўртасидаги катта устун кўчяпти. 5 қаватли корпуснинг ўртасидаги бўйламасига тушган устунлардан бири синиб, кўчиб, эгилиб турибди ва эгилишда давом этмоқда», дейди манба.
Айни пайтда шаҳар касалхонасидаги бу бино ўз фаолиятини тўхтатган.
Мавзуга оид

10:39 / 06.03.2025
Маиший хизмат кўрсатиш биноларида 246 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

13:08 / 25.02.2025
Аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан жиҳозланади

17:12 / 10.02.2025
Тошкентда болаларга лицензиясиз хизмат кўрсатган шифохона аниқланди

10:14 / 14.01.2025