Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Cobalt уриб юборган 10 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида қўшимча маълумот берилди
Беморга бош мия ёпиқ жароҳат олиши, чап ўмров суяги ёпиқ синиб силжиши ташхиси қўйилган. Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, беморнинг умумий ҳолати қониқарли.

Фото: Видеодан кадр
8 июл куни Андижон шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 25 ёшли ҳайдовчи 1999 йилда туғилган қизни уриб юборгани маълум қилинган эди. Kun.uz қизнинг аҳволи ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланди.
Маълум қилинишича, бемор Андижон шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига олиб борилиб, зудлик билан керакли текширувлар ва мутахассислар кўриги тайинланган. Унга бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап ўмров суяги ёпиқ синиб силжиши ташхиси қўйилган. Бошқарма беморнинг умумий аҳволи қониқарли эканини қўшимча қилди.
“Керакли муолажалар қилиниб, чап елка камарига гипсли боғлам қўйилди. Даволашни давом эттириш учун бемор болалар нейротравматология бўлимига ётқизилди”, – деди бошқарма ходими Музаффалшо Муҳаммадиев.
Олдинроқ, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 8 ёшли қизни BYD босиб кетгани ва Самарқандда Nexia 7 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинганди. Ҳар икки ЙТҲ оқибатида болалар ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

18:19 / 08.07.2025
Андижонда хизмат вақтида пичоқланиб вафот этган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди

11:14 / 26.06.2025
Ер тоифасини ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент

13:40 / 16.04.2025