Ўзбекистон | 13:40 / 16.04.2025
5508
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича йиғилишда Ўзбекистон президенти Қирғизистон билан чегарадош ҳудудлардан бирида савдо ва саноат зоналарини ташкил этиш зарурлигини айтди. Шунингдек, у «Дўстлик» постида тирбандликлар кўплигидан аҳоли ва ташувчиларнинг норозилигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада савдо ва саноат зоналарини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.

Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда.

Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Хўжаободдаги «Дўстлик» постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.

«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.

«Лекин, ички темирйўл тармоқларимиз, божхона пунктлари, станциялар бу юкни қабул қилиш ва ўтказишга қанчалик тайёр?» – дея савол қўйди давлат раҳбари. 

Мутасаддиларга бу борадаги ҳисоб-китобларни қилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур тайёрлаш топширилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!