Жиззахда икки киши куйдиргига чалинганликда гумонланаётганлик ҳолатига изоҳ берилди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига кўра, хонадонда сўйилган қорамол гўшти ва тупроқдан олинган намуналар текширувлардан ўтказилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган.

“Марказий студия” дастурида Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Ёрқин маҳалласида яшовчи ака-ука О.А. ва Ҳ.А. куйдирги касаллигига гумонланиб, шифохонада даволанаётгани хабар қилинганди.
Унда айтилишича, О.А. даладан қайтган молини касал бўлганликда гумон қилиб, ўз хонадонида сўяди. Акаси Ҳ.А. эса унга ёрдамлашади. Орадан бир неча кун ўтгач уларнинг танасида турли яралар пайдо бўла бошлаган.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан жойига бориб ўрганилган.
Ўрганишлар давомида куйдирги касаллигига гумонланган қорамол гўшти ва тупроқдан намуналар олинган. Намуналар Жиззах вилояти Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида микроскопик, бактериологик, биологик текширувлардан ўтказилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Телефонда гаплашиш учун шу чўққига чиқардик” — қишлоқларда алоқа, интернет қандай?
Ўзбекистон | 10:00
-
Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги «геноцидга шерикликда» айблади
Жаҳон | 09:44
-
Халқаро мутахассислар иштирокида PAYNET Кузатув кенгаши шакллантирилди
Ўзбекистон | 09:15
-
Чегарада фуқаро танасидан 1,3 млрд сўмлик олтин қуймалар аниқланди
Жамият | 09:10
Мавзуга оид

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

08:35 / 25.04.2025
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

21:26 / 15.04.2025