Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди
Ҳозирда болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Фото: Болалар омбудсмани
Ижтимоий тармоқларда боғчада болага жароҳат етказилгани айтилаётган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 24 июн куни Бухоро вилояти Олот тумани тиббиёт бирлашмаси навбатчи шифокори ИИБга хабар бериб, боғча тарбияланувчиси, 2019 йилда туғилган А.Ю. тан жароҳати билан олиб келинганини билдирган.
Ўтказилаётган терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, 24 июн куни мазкур боғчада бўлган А.Ю. 2019 йилда туғилган бошқа бола А.С. билан уришган. Шундан сўнг А.С.нинг отаси келиб А.Ю.нинг юзига уриб, жароҳат етказган.
Қайд этилишича, ҳозирда болага етказилган жароҳат даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Сочак қишлоғида яшовчи эркак 6 ёшли ўгай ўғлини камар билан савалаганди.
Мавзуга оид

10:12 / 01.05.2025
Бухорода юк машинаси билан тўқнашган Aeolus ҳайдовчиси вафот этди

22:40 / 28.04.2025
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

18:55 / 27.04.2025
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси

09:47 / 22.04.2025