Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортган. Машинаси жарима майдонига олиб кетилаётганида эса инспекторни ноҳақ айблаб, ижтимоий тармоқларга бир нечта видео жойлаган.

Фото: Видеодан кадр
Бухоро шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙХҲБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, машинани бошқариб келаётган ҳайдовчи ишорага кўра тўхтатилган, сўнг инспектор ҳужжатларни кўриш мақсадида унинг олдига борган. Аммо ҳайдовчи унинг қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортган.
Шундан кейин, инспектор ҳайдовчи автомобилни ҳужжатларсиз бошқариб юрган деган хулосага келиб, тартибга кўра, транспорт воситасини жарима майдонига олиб кетган. Бу вақт давомида ҳайдовчи ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга уриниб, турли сўзлар билан унинг шаънига тегишга уринган. Шунингдек, инспекторни ноҳақликда айблаб, ижтимоий тармоқларга бир нечта видео жойлаган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилган мазкур маъмурий иш якунида ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан айбли деб топилди. Суд қарори билан ҳайдовчига нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
«Ички ишлар ходимлари ва тизимдан узр сўрайман», — дейди ҳайдовчи.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Уруш балоси: «Аэрофлот»ни нега «бузишди»?
Жаҳон | 23:22 / 29.07.2025
-
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:14 / 29.07.2025
-
Тошкент вилояти ИИББ ва Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарлари ўзгарди
Ўзбекистон | 23:00 / 29.07.2025
Мавзуга оид

19:49 / 23.07.2025
Бухорода электр токи уриши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

12:33 / 11.07.2025
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди

09:54 / 09.07.2025
Бухорода қутқарувчилар томонидан 9 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

20:42 / 06.07.2025