Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий қамоқхоналарга тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади
Махсус қабулхоналарда жиноятлар олдини олиш, уларни аниқлаш, барҳам бериш ва фош этиш, жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи белгиланмоқда.

Фото: РИА Новости
Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан махсус қабулхоналарда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш асоси белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, махсус қабулхоналар ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари қонунчиликда акс этиши лозим.
Мазкур қўшимчалар киритилиши орқали маъмурий қамоқхоналар ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишлари мумкинлиги белгиланмоқда.
Махсус қабулхоналарда жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:34 / 09.12.2024
Сурияда 4 қаватли ерости «ўлим қамоғи»дан маҳбусларни озод қилиш бошланди

12:51 / 21.10.2024
Дўстлик тумани Экология инспекцияси собиқ бошлиғи қидирувга берилди

15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди

14:50 / 01.10.2024