Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ вақт қидирувда бўлган фуқаро Қозоғистонда қўлга олинди.

Фото: polisia.kz
37 ёшли эркак Кўкшетовдаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаган. Ўзбекистон фуқароси 2023 йил 27 февралда ватанида безориликда айбланиб, қидирувга берилган.
У қидирувда эканлигидан хабар топгач Ўзбекистонни тарк этиб, Чимкентга, у ердан эса Кўкшетовга келган.
Айбланувчи 9 октябр куни Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан иш жойида қўлга олинган. Ҳозирда экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025