Жиззахда болаларни шиппак билан урган тарбиячи ишдан олинди
Ғаллаорол туманидаги боғча тарбиячиси болаларга куч ишлатгани тасдиқланди.

Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидаги 16-сон давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси болаларга куч ишлатгани туфайли ишдан олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, 20 июн куни ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни шиппак билан ургани тасвирланган видеолавҳа тарқалган.
Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳи тузилган. Аниқланишича, тасвирда акс этган кўнгилсиз ҳодиса ташкилот тарбиячиси томонидан содир этилган.
Хабарга кўра, тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июндан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Хизмат текширув ишлари давом этаётгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

14:54 / 23.02.2025
Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

00:21 / 20.02.2025