Beeline Uzbekistan ишида узилишлар кузатилмоқда
Beeline Uzbekistan абонентлари интернет хизматлари ва бошқа хизматлар ишида узилишларга дуч келмоқда.

Фото: Beeline Uzbekistan
Beeline Uzbekistan алоқа оператори абонентлари 18 июн куни мобил интернет билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берди.
Компания маълумотига кўра, тармоқда авария-тиклаш ишлари ўтказилмоқда.
Баъзи фойдаланувчилар SMS юбориш ва қабул қилиш имконсизлиги ҳақида ҳам хабар берган. USSD хизмати ишламоқда.
Шу сабабдан баъзи абонентларда интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлаши билан боғлиқ қисқа вақтли узилишлар кузатилиши мумкин, дейилади хабарда.
Яқин орада хизматларнинг ишлаши тўлиқ тикланиши айтилган.
Мавзуга оид

20:43 / 09.03.2025
Африканинг 15 та давлати 2024 йилда интернетни блоклаш бўйича рекорд ўрнатди

19:21 / 25.01.2025
Беларус сайлов арафасида интернетга киришни чеклади

11:06 / 15.01.2025
Россияда интернет тармоғида катта узилиш кузатилди

13:40 / 11.01.2025