Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Гвинеядаги кўчки 2000 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди
Папуа-Янги Гвинея ҳукумати кучли кўчкидан сўнг халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди. Германия ва бошқа давлатлар уни тақдим этиш имкониятини ўрганмоқда.

Фото: STR/AFP/Getty Images
Папуа-Янги Гвинеяда 24 май куни содир бўлган кучли кўчки оқибатида 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди мамлакат расмийлари 27 май, душанба куни. «Кўчки 2000 дан ортиқ одамни тириклайин кўмиб ташлади ва улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлди», — дея уларнинг БМТ миссиясига мурожаатидан иқтибос келтирган AFP.
Агентлик маълумотларига кўра, Мунгало тоғи ёнбағрида жойлашган Мулитака қишлоғи табиий офат натижасида ер юзидан деярли бутунлай йўқ бўлиб кетган. Кўчкининг кейинги ҳаракати қутқарувчилар ва офатдан омон қолганлар учун қўшимча хавф туғдиради, дейилади Папуа-Янги Гвинея ҳукуматининг БМТга мурожаатида.
«Кўчки катталиги тўртта футбол майдонига тенг бўлган майдонни қамраб олди ва у улкан тошлар, илдизи қўпорилган дарахтлар ва бир неча метр қалинликдаги ер қатламлари остида қолиб кетди», — дейилади AFP хабарида.
«Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, аввалига расмийлар кўчки 60 га яқин уйни вайрон қилган деб ҳисоблаган бўлса, ҳозир улар 150 дан ортиқ хонадон, давлат муассасаси ва корхоналар ҳақида гап кетяпти, деган хулосага келишди.
Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки қурбонларига ёрдам
Табиий офат ҳудудида турли қабилалар ўртасидаги тўқнашувлар туфайли вайроналарни тозалаш учун гуманитар ёрдам ва оғир техникаларни олиб келиш ҳозирда қийин. Маълум қилинишича, яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси 27 май куни ҳам курак ва ёғочлар ёрдамида қурбонларни қидиришни давом эттирган.
Айни пайтда, Папуа-Янги Гвинея ҳукумати халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди. 28 май куни БМТ томонидан ушбу мавзуда видеоконференция ташкил этилиши режалаштирилган. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг айтишича, ГФР ўз ҳамкорлари билан алоқада ва қандай ёрдам бериши мумкинлигига аниқлик киритмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Хитой ҳам ёрдам таклиф қилди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

20:21 / 10.07.2025
Ҳиндистонда ит 67 кишини кўчкидан қутқариб қолди

07:51 / 28.06.2025
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

15:50 / 30.05.2025
Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар

23:07 / 25.03.2025