Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. Ўзбекистон Ветнам билан ўйинда камбэк кўрсатиб, яримфиналга йўлланма олди
Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги-2024 чоракфинали доирасидаги сўнгги ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси Ветнамни мағлуб этиб, яримфиналга йўлланма олди.

Хосе Венансио Лопес шогирдлари Ветнамга қарши ўйинда 34-дақиқагача ҳисобда ортда қолган бўлса-да, сўнгги 6 дақиқада Ўзбекистон Элбек Тўлқинов ва Суннатилла Жўраевнинг голлари эвазига камбэк кўрсатди – 2:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон кетма-кет 4-марта Осиё кубогида яримфиналга йўлланма олди ва финал йўлланмаси учун курашда 26 апрел куни Эронга қарши майдонга тушади.
Қайд этиш жоиз, вакилларимиз ЖЧ-2024 мезбони экани сабабли Ўзбекистоннинг яримфиналга йўл олиши ортидан чоракфинал баҳсларида мағлуб бўлган Қирғизистон, Афғонистон, Ироқ ва Ветнам Осиё қитъаси учун ЖЧ-2024га ажратилган 5-йўлланмани қўлга киритиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Аввалроқ, Тожикистон, Эрон, Таиланд яримфиналга йўлланма олиб, ЖЧ-2024да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Турнир 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. 1/4 финал
Ўзбекистон – Ветнам – 2:1
Голлар: Элбек Тўлқинов 34, Суннатулла Жўраев 39 – Нгуен Тин 17.
Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 9. Элбек Тўлқинов, 14. Самариддин Беркинов.
Захира: 1. Суннатжон Анваров, 2. Фазлиддин Ботиров, 3. Машраб Одилов, 5. Суннатулла Жўраев, 7. Дилшод Раҳматов, 10. Акбар Усмонов, 11. Аброр Ахметзянов, 13. Меҳрож Худойбердиев
Ветнам: 1. Хо Ван, 4. Чау Доан Пат, 7. Нгуен Ан Дуй, 10. Нгуен Тин Пат, 12. Ту Мин Куанг.
Яримфинал сеткаси билан танишинг:
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

15:09 / 06.07.2025
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

23:22 / 21.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото

15:51 / 21.04.2025
Президент ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади

11:57 / 21.04.2025