Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 давлатлари етакчилари Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралади
Дунёнинг қудратли давлатлари етакчилари Яқин Шарқдаги можаро томонларини босиқликка чақириб, Теҳроннинг ҳаракатларини қоралади.

Фото: Amir Cohen/REUTERS
«Еттилик гуруҳи» G7 давлатлари етакчилари Эроннинг Исроилга ҳужумини «аниқ ва қатъий» қоралайди. Бу ҳақда 14 апрел, якшанба куни бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда айтилган.
«Биз Исроил ва унинг халқига тўлиқ бирдамлик ва қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз ҳамда хавфсизлигига содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз», — дейилади баёнотда. G7 давлатлари раҳбарлари Эронни минтақани беқарорлаштириш чораларини кўраётганликда айблади ва Теҳрон «назорат қилиб бўлмайдиган минтақавий кескинлашувни келтириб чиқариши хавфи бор» дея таъкидлаб, бунинг олдини олиш керак, деб маълум қилди.
«Еттилик гуруҳи» давлатлари вазиятни барқарорлаштириш ва кескинлашувнинг олдини олиш бўйича ишларни давом эттиришни режалаштирмоқда. Улар Эрон ва «унинг ёрдамчилари»дан ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди. Улар, шунингдек, Ғазо секторидаги инқирозга барҳам бериш, «зудлик билан ва барқарор» ўт очишни тўхтатиш ва ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилишга интилиш ниятида эканини таъкидлади.
БМТ бош котиби: Дунё яна бир урушни бошидан кечира олмайди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралади. «На минтақа, на дунё яна бир урушни бошидан кечира олмайди», деди у ва «бу ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга» чақирди. Гутерришнинг таъкидлашича, гап Исроилга «кенг кўламли ҳужум» ҳақида кетяпти.
Эроннинг Исроилга ҳужуми
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга ҳаводан катта ҳужум уюштирди. Исроил мудофаа кучлари маълумотларига кўра, 170 та дрон, 120 дан ортиқ баллистик ракеталар ва 30 дан ортиқ қанотли ракеталар мамлакатга ҳужум қилишга уринган, бироқ Исроил ва унинг иттифоқчилари уларнинг 99 фоизини, аксариятини - мамлакат ташқарисида уриб туширишга муваффақ бўлган. Фақат бир нечта ракета Исроил ҳудудига етиб борди, жанубдаги авиабазага тушиб, «кичик зарар» келтирди», дейилади ЦАҲАЛ хабарида.
Эрондан ташқари, Исроилга ҳужумлар Яман ҳусийчилари, шунингдек, Ироқ ҳудудидан эронпараст гуруҳлар томонидан амалга оширилган.
10 апрел куни Теҳрон Исроилга Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳужум учун жавоб қайтариш билан таҳдид қилган эди. Ҳужум оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг етти нафар аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Шундан сўнг Эроннинг олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий «сионистик режим жазоланишини» айтди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
Мавзуга оид

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

07:52 / 22.07.2025
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

08:24 / 18.07.2025
АҚШ ва Европа Эрон ядровий келишуви учун дедлайн белгилайди

22:51 / 17.07.2025