Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди

Фото: Reuters
Telegram мессенжери асосчиси террорчилик актлари содир этишга чақираётган аккаунтлар аниқланиб, пайдар-пай блок қилинаётгани, мессенжер зўравонликка тарғиб жойи эмаслигини таъкидлади.
Павел Дуров ўзининг Telegram каналида шундай деб ёзди:
«4 кун муқаддам Telegram’нинг русийзабон фойдаланувчилари нотаниш кимсалардан терактларга чақирув борасида ёзишмалар бўлаётгани ҳақида шикоят қила бошлашди.
Бундай шикоятлар олинганидан бир соат ўтиб, биз бу фаолликнинг олдини олиш учун бир қатор техник ва ташкилий чораларни қўлладик.
Натижада бундай хабарлар жўнатишга бўлган ўн минглаб уринишларнинг олди олинди ва бу флэшмобда иштирок этаётган минглаб фойдаланувчилар ўзларининг Telegram аккаунтлари умрбод блокланишига дучор бўлишди.
Келгуси ҳафтанинг бошидан бошлаб Россия, Украина ва Беларусдаги барча фойдаланувчиларга ўзларига шахсий ёзишма жўната оладиганлар доирасини чеклай олиш имконияти тақдим этилади. Биз шунингдек, сунъий идрок асосида исталмаган ёзишмаларни янада самаралироқ филтрлаш ечимларини жорий этмоқдамиз.
Telegram — ноқонуний жўнатмалар ва зўравонликка чақирув жойи эмас», — деб ёзган Павел Дуров.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги «Crocus City Hall»да теракт уюштирганликда айбланиб, қамоққа олинган гумондорлар дастлабки сўроқда улар Telegram мессенжери орқали ёлланганини айтишган. Шундан сўнг мессенжернинг россиялик фойдаланувчилари турли жойларда теракт уюштириш бўйича номаълум кимсалардан таклифлар келиб тушаётганидан шикоят қилишган эди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43
-
Россия ҳудудлари ишчи кучи танқислиги туфайли мигрантларини қайтара бошлади
Жаҳон | 16:30
-
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди
Ўзбекистон | 16:09
Мавзуга оид

20:36 / 28.06.2025
Telegram бир нечта OSINT каналларни блоклади

00:50 / 22.06.2025
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди

12:39 / 11.06.2025
Telegram ФСБ билан алоқа ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

17:30 / 04.06.2025