Meta ва Google Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий электрон хизмат компаниялари бўлди
Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) 26,4 миллиард сўм солиқ тўлаган, Google – 20,3 миллиард сўм.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания томонидан 2023 йилда 69,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.
Энг кўп солиқ Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) томонидан тўланган – 26,4 миллиард сўм.
Қайд қилинишича, тўланган солиқларнинг 96,7 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Меtа — 26,4 миллиард сўм;
- Google — 20,3 миллиард сўм;
- Apple — 12,9 миллиард сўм;
- Amazon — 2,2 миллиард сўм;
- Booking — 1,6 миллиард сўм;
- Netflix — 1,2 миллиард сўм;
- Xsolla — 816,1 миллион сўм;
- Zoom — 763,3 миллион сўм;
- Yandex — 690,4 миллион сўм;
- Adobe Systems — 436,9 миллион сўм.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Мавзуга оид

00:09 / 20.02.2025
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди

22:22 / 17.02.2025
Meta бутун сайёра бўйлаб сувости интернет кабелини тортади

22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди

17:34 / 29.01.2025