Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи автомобил йўли қурилиши режалаштириляпти
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян билан учрашди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўли қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон—Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян бошчилигидаги делегация билан учрашувда маълум қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон транспорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумот берилди.
Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши режалаштирилган Тошкент - Самарқанд, Тошкент - Андижон пулли автомобил йўлларини, Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобил йўлини қуриш ҳамда авиация соҳасидаги лойиҳалар муҳокама этилди.
Мавзуга оид

16:53 / 28.02.2025
Сирдарёда уч эгизак туғилди

17:42 / 27.02.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

18:10 / 25.02.2025
Сирдарёда реновация дастури асосида 15 минг хонадонли уй-жойлар қурилади

15:40 / 16.02.2025