«Ташаббусли бюджет» доирасидаги лойиҳалар иш сифати бўйича розилик олинганидан кейин фойдаланишга қабул қилинади
1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилинади.

Президентнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилинади.
2024 йил 1 августга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига “Ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда лойиҳалар амалга оширилишини жамоатчилик томонидан мониторинг қилиш имконияти яратилади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
2024 йил якунига қадар эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида камида биттадан оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи хоспислар ташкил этилади.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Буюк Британия Путин устидан трибунални қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 11:13
-
Саида Мирзиёева анимация студиялари вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон | 11:11
-
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
Ўзбекистон | 11:06
-
Исроил билан тўқнашувдан сўнг ҲАМАСдан нима қолди?
Жаҳон | 10:47
Мавзуга оид

08:10 / 21.03.2025
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

16:55 / 21.01.2025