Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
Электромобилларни қувватлаш станцияларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 6 феврал куни электромобил ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
«Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда.
Ўтган йили декабрда бўлган йиғилишда давлатимиз раҳбари электромобиллар ҳаётга тез кириб келаётганини таъкидлаб, бу соҳани ўзлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Жорий йил январда Хитойга давлат ташрифи чоғида Президентимиз BYD компаниясининг бош қароргоҳида бўлди. Ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа бошланди. Компания раҳбари билан музокара чоғида яқин истиқболда ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 минг донагача етказиш бўйича фикр алмашилган эди.
Бу замон талаб қилаётган йўналиш. Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробар кўпайган. 2023 йилда импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизини электромобил ва гибридлар ташкил қилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шу боис, мутасаддиларга бу йўналишдаги марраларни кенгроқ олиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. BYD компанияси ҳамкорларини жалб қилиб, электромобиллар учун бутловчи қисмларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун, энг аввало, инновация ва илғор технологиялар керак. Шу боис, Турин политехника институти, муҳандислик марказлари, илмий институт ва лабораторияларни ўзаро боғлайдиган яхлит тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, бу соҳа ривожланиши билан мутахассис ва ишчиларга талаб ортади. Яқин уч йилда бу талаб 10 мингга етиши мумкин. Шунинг учун малакали кадрлар тайёрлашни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.
Электромобилларни қувватлаш станцияларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
Ўзбекистон | 14:57
-
Россия Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига МДҲ давлатлари орасида энг кам мукофот пули тўлайди
Жаҳон | 14:36
-
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади
Ўзбекистон | 14:27
-
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22
Мавзуга оид

21:16 / 23.01.2025
Тарихдаги энг тезкор Cadillac тақдим этилди

15:23 / 12.12.2024
Ўзбекистон ва Полша автомобилсозликда янги лойиҳаларни муҳокама қиляпти

22:19 / 18.10.2024
BMW автомобиллари янги кўринишда ишлаб чиқарилади

16:20 / 17.10.2024