Тошкентда фирибгарликда гумонланган шахслар ушланди
Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкентда Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қатор шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
Пойтахт ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси юритувидаги иш бўйича қуйидаги шахслар қўлга олинган:
1968 й.т. Исматилла Арипов;
1980 й.т. Ўлмасжон Арипов.
ИИББ маълум қилишича, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39 / 13.03.2025
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

16:46 / 12.03.2025