Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди
Юнусобод туманида Spark автомашинаси фуқарони уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этган.
17 декабр куни тахминан соат 01:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark автомашинаси уриб юборган фуқаро вафот этди.
Ҳайдовчи туманнинг Кулолтепа кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда пиёдани уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

09:32 / 07.03.2025