Секин овқатланиш орқали ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин – тадқиқот
Инсон исталган таомни истеъмол қилиши ва вазн йўқота олиши мумкин. Нидерландиялик олимлар олиб борган тадқиқотда ана шу боғлиқлик тадқиқ этилиб, ушбу янгилик кўнгиллиларда синовдан ўтказилди.

Фото: Getty Images
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тўғри овқатланишнинг энг биринчи қоидаси – идишлар тузилишини тўғри танлашдир. Чунки нотўғри қилинган танлов ортиқча овқатланиш хавфини юзага келтириши мумкин.
Ортиқча овқатланишнинг олдини олишнинг яна бир самарали усули овқатни яхшилаб чайнаш ва танага тўқликни ҳис этиши учун вақт беришдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мияда тўқлик ҳисси овқатланишдан 15 дақиқа ўтгачгина ҳосил бўлади ва бу вақт ичида жуда кўп ортиқча овқатланиш мумкин.
Голландиядаги Вагенинген университети олимлари ҳам худди шундай хулосага келишди. Улар овқатни яхшилаб чайнаганлар юмшоқроқ таом истеъмол қиладиганларга қараганда камроқ овқатланишини аниқладилар. Бу шуни англатадики, қаттиқ, қарсиллоқ ёки чайнашни талаб этадиган маҳсулотлар ва таомларни истеъмол қилиш ортиқча овқатланишнинг олдини олади ва сизга тезроқ тўқлик ҳиссини бахш этади. Бу орқали ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин.
Ушбу тадқиқотда кўнгилли сифатида 50 киши иштирок этган. New York Post хабарига кўра, улар тўрт гуруҳга бўлинишган ва ҳар бирига турли хил тушлик таклиф қилинган: иккита гуруҳга тўлиқ қайта ишланган овқатлар ва яна икки гуруҳга эса минимал қайта ишланган таомлар тортилган. Бундан ташқари, тушликда ҳар бир тоифадаги гуруҳларда бошқасига қараганда қаттиқ ва қарсилдоқ маҳсулотлар ҳам мавжуд эди.
Қайд этилишича, барча тушлик мазали бўлиб, бир хил миқдордаги калорияни ўз ичига олган. Бироқ тирноқ ва қаттиқ хусусиятига эга бўлган таомларни истеъмол қилганлар камроқ калорияда овқатланган. Гап шундаки, уларга тортилган таомларни тез ейиш қийин бўлиб, бу гуруҳ қолган гуруҳларга қараганда икки баробар секин овқатланган.
Уларга қуйидаги таомнома таклиф қилинган:
- картошка пюреси ўрнига қайнатилган гуруч;
- оддий салат ўрнига турли кўкатлардан тайёрланган салат;
- балиқли ассорти ўрнига товуқ гўшти;
- юмшоқ мева ўрнига олма;
- суюқ хушбўйлантирилган йогурт ўрнига қуюқ таъмсиз йогурт;
Тадқиқотчиларнинг фикрича, одам қанчалик секин овқатланса, тўйинганлик ҳиссини шунчалик тез ҳис этади ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади.
Махсума Оққўзиева тайёрлади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди
Ўзбекистон | 08:12
-
Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади
Жаҳон | 08:10
-
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 07:41
-
Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади
Жаҳон | 07:39
Мавзуга оид

17:46 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида

18:23 / 26.03.2025
Нега ёғли овқатларни яхши кўрамиз?

09:33 / 13.02.2025
1,15 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди

07:44 / 14.12.2024