Тошкентда 20 минг қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланди
Чилонзор туманида 20 минг қалбаки АҚШ долларини 10 минг долларга сотаётган шахсларга тезкор тадбирда қўлга олинди.

Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳрида қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 долларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бекободда 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

09:32 / 07.03.2025