Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яшил макон” лойиҳаси: Натижани кўриш учун одамларга ҳисоб берадиган ягона платформа керак
2 йилдан бери ноябр ойида “Яшил макон” лойиҳаси учун кўчат экиш авж олади. Вазирликлар, турли ташкилотлар тинимсиз дарахт экаётгани ҳақида фото, видео ахборотлар ёғилиб кетди. Лекин экилган дарахтлар тақдири нима бўляпти? Ким қаерга, қандай ва қанча дарахт экяпти, қанча пул сарфланди, кўчатларнинг нечтаси кўкарди? Ўзбекистон аҳолиси бу маълумотларни доимий кўрсатиб турадиган ягона платформага муҳтож.

Ўзбекистон экологияси тобора қонаб бораётган жароҳатга ўхшайди. Қонни тўхтатиш учун биринчи ёрдам фақат ва фақат дарахтларни кўпайтириш бўлади. Шунинг учун ҳам “Яшил макон” лойиҳаси Ўзбекистонга керак. 2 йил олдин бошланган бу ташаббус доирасида йилига 200 миллион кўчат экиш режа қилинганди. Чиндан ҳам ўтган 2 йилда 400 миллион кўчат экилган бўлса, Ўзбекистонда сезиларли яшиллик бошланган бўлар эди. Бироқ бундай бўлмаганини ортиқча статистикаларсиз ҳам айтиш қийин эмас. Қолаверса, экология вазири Азиз Абдуҳакимов республика бўйича 2 миллион кўчат ёлғондан ҳисоботга ёзилгани ва 7 миллиондан кўпи суғорилмайдиган жойга экилганини айтганди. Реал рақамлар эса бундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин.
Тегишли ҳужжатга кўра, 2023 йилнинг майидан бошлаб “Яшил макон” лойиҳаси назорати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўйнига юкланган. Бошланган яхши ташаббуслар қуйи органларда чўлга тушган томчидек сингиб кетиш анъанасини бузиш учун вазирлик нима қилиши керак?
Масъуллар бу лойиҳа чинакамига юриб кетишини, Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам яшил маконга айланишини хоҳлашса, бу йўналишда яхшироқ назорат механизмларини ишлаб чиқиши керак. Масалан, битта умумий платформа яратиб, унда “Яшил макон” лойиҳасининг қуйидагича реал ҳисоботи киритиб борилиши лозим.
– экилаётган дарахтларнинг молиявий манбаси, ҳудудлар бўйича кўчатларга сарфланган пул;
– қайси ҳудудларда қандай дарахт экилди (тупроқ, сув хусусиятидан келиб чиқиб экилгани бўйича маълумотлари билан);
– шаҳар, туман, маҳаллалар миқёсида нечтадан кўчат экилди (харитада кўрсатилган ҳолда);
– кўчатларга қанча сув бериляпти, қандай парваришланди;
– экилган дарахтларнинг 2-3 ой, 1 йилдан кейинги тақдири нима бўлди (фото, видео ҳисобот жойлаштирилиши);
Юқоридаги маълумотлар жуда майда туюлиши мумкин, лекин тоза ҳаводан нафас олиш, иссиққа бардош беришнинг ягона йўли шу бўлса, ҳар қанча майдалашса ҳам арзийди.
Олдинроқ иқтисодчи Отабек Бакиров «Яшил макон» лойиҳаси учун мўлжалланган маблағларни Open Budjet портали орқали ташаббусли буджетлаштиришга қўшиб бериш таклифини илгари сурганди.
Зуҳра Абдуҳалимова, журналист
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
Жамият | 12:37
-
Каллас: Трамп Украинада тинчликка эришиш учун Россияга жуда узоқ вақт берди
Жаҳон | 12:35
-
Тошкентда магистратурага кириш учун сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Жамият | 12:22
-
Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди
Жамият | 12:15
Мавзуга оид

15:19 / 11.07.2025
"Яшил" ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

09:10 / 02.06.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади

21:00 / 17.05.2025