Ғазо сектори қамалда ва тинимсиз ўққа тутилмоқда. Фотосуратлар
Исроил мудофаа армияси ҳарбий объектлар сифатида ҲАМАСнинг инфратузилмаларига ҳам, ҳаракат етакчиларининг уйларига ҳам зарба бераётганини маълум қилган — ҳар кеча юзлаб нишонларга зарба берилмоқда. Ҳужум қилишдан олдин ЦАҲАЛ тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилинадиган ҳудудларни тарк этишга чақирмоқда. Шу билан бирга, Ғазо сектори аҳолисини Исроил ҳам, у билан жанубда чегарадош бўлган Миср ҳам ўз ҳудудига киритмаяпти.
ҲАМАС–Исроил можароси, еттинчи кун. Сўнгги маълумотлар:
- Исроил мудофаа армияси Ғазо аҳолисини «ўз хавфсизлиги» учун сектор жанубига эвакуация бўлишга чақирди. БМТдагилар 24 соат ичида ҳудуддаги бир миллиондан ортиқ кишини эвакуация қилиш имконсиз эканини маълум қилди. ҲАМАС эса аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирган.
- 13 октябрга ўтар кечаси исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги 750 дан ортиқ нишонларга — жумладан ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоларининг уйларига, ерости туннелларига ва қурол омборларига зарба йўллади. Фаластин томони авиазарбалар оқибатида гаровдагиларнинг 13 нафари ҳалок бўлганини маълум қилган.
- Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 1537 нафарга етган, 6612 киши яраланган. Исроилда қурбонлар сони 1300 дан ошган, 3300 киши яраланган.
- АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галлант ва бош вазир Бинями Нетаняҳу билан музокаралар ўтказиш учун Исроилга келди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса қирол Абдуллоҳ II ва Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашувлар ўтказиш учун Иорданияга йўл олган.
- Исроилнинг Пекиндаги элчихонасига ҳужум уюштирилди. Дипломат шифохонага ётқизилган, унинг ҳолати барқарор экани айтилмоқда. Аввалроқ ҲАМАС жума куни Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун оммавий акциялар ўтказишга чақирганди. Бу чақириқлар фонида Исроил ТИВ хориждаги фуқароларини огоҳликка чақирганди.
- The Washington Post маълумотига кўра, ҲАМАС аъзолари Ғазо секторига камида 64 кишини олиб кетган, шундан фақат 11 киши ҳарбий бўлиши мумкин.
- Human Rights Watch ташкилоти исроиллик ҳарбийлар Ливан ва Ғазо секторига ҳужумларда оқ фосфорли снарядлар қўллагани ҳақида маълум қилди.
Қуйида шу кунларда Ғазо секторида нималар бўлаётгани акс этган тасвирлар.

Ibrahahim Hams / AFP / Scanpix / LETA

Hatem Moussa / AP / Scanpix / LETA

Ismael Mohamad / UPI / Shutterstock / Vida Press

Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA

Hatem Ali / AP / Scanpix / LETA

Hatem Ali / AP / Scanpix / LETA

Wang Dongzhen / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA

Ashraf Amra / Anadolu / Vida Press

Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA

Ali Mahmoud / AP / Scanpix / LETA

Ali Mahmoud / AP / Scanpix / LETA

Mohammed Talatene / dpa / Scanpix / LETA

Haitham Imad / EPA / Scanpix / LETA

Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA

Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA

Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA

Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA

Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA

Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA

Abed Rahim Khatib / dpa / Scanpix / LETA

Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

16:35 / 31.03.2025
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ

15:23 / 30.03.2025
Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича янги таклифни қабул қилди

13:09 / 29.03.2025
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" нишонларига ҳужум қилинганини билдирди

10:11 / 28.03.2025