Ростовда Украинадан қайтган маҳбус ва собиқ «вагнерчи» қотиллик учун қамалди
Сафарбарликдан сўнг, «Вагнер» ХҲКга ёлланган жиноятчи Ростов-Донда квартирасини ижарага олмоқчи бўлган аёлни ўлдирди.

Фото: Telegram / don_mash
Украинага қарши урушда қатнашгани учун афв этилган жиноятчи Сергей Руденко 13 сентябр, чоршанба куни Ростов-Дон суди томонидан янги қотиллик ва ўғрилик учун 11,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ростов вилояти прокуратураси ва Россия Тергов қўмитаси (ТҚ) вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил апрел ойида 34 ёшли Сергей Руденко Ростов шаҳридаги Жмайлов кўчасидаги квартирани ижарага олмоқчи бўлган, бироқ 52 ёшли уй эгаси билан нарх бўйича жанжаллашиб қолган. Натижада, эркак унга бир неча марта пичоқ урган ва оёқ кийимининг боғичи билан бўғиб ўлдирган, сўнг жабрланувчининг телефонини олиб, қочиб кетган.
Урушдан қайтган маҳбусларнинг жиноятлари
Шу билан бирга, «Медиазона» интернет нашри суд маълумотлари базасида 2018 йилда Ростовда Руденко фамилиясига эга шахсга нисбатан чиқарилган ҳукмни топди. Ўшанда айбланувчи аёл кишини ўлдиргани учун 10 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинган. Ўзаро жанжал давомида у аёлни шнур ва камар билан бўғиб ўлдирган, шундан сўнг заргарлик буюмлари ва жиҳозларини ўғирлаган.
«Ростовская область сегодня» интернет-нашри ва Don Mash Telegram-канали Сергей Руденко колонияда ёлланган «Вагнер» ХҲК жангчиси бўлганини ёзади. «Медиазона» хабарига кўра, бугунги кунда Украинадаги урушдан қайтган маҳбуслар томонидан ўндан ортиқ қотиллик ва бошқа жиноятлар содир этилгани маълум.
Мавзуга оид

13:52 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади

13:29 / 05.04.2025
Волгоградда 11 нафар ўзбекистонлик вақтинча сақлаш марказида сақланаётгани айтилди

17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди

15:35 / 25.11.2024