Ўзбекистон | 11:31 / 16.05.2023
15292
2 дақиқада ўқилади

Қовжираётган малиназорлар. Аҳоли даромад олишни кўзлаган лойиҳа сувсиз қолдирилди

Фарғона туманида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида малина плантациялари ташкил этилганди. Аммо бугун мазкур малина далалари сувсиз қолди. Унга харажат қилган оилалар эса миллионлаб зарар кўрмоқда.

Видеодан кадр

Президентнинг тегишли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари фойдаланишидаги аҳоли пунктига яқин ҳамда сув таъминоти яхши бўлган 92 655 гектар экин майдонларини захирага қайтариш ҳамда уларни деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш кўзда тутилганди.

Хусусан, сув таъминоти яхши ҳудудлар – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ижрага бериладиган экин майдонлари 15 сотихдан 1 гектаргача бўлиши айтилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманининг Водил қишлоғида иқлим шароитидан келиб чиқиб малина плантациялари ташкил этилган ва ҳудудда малиначилик кластерлари фаолияти ҳам йўлга қўйилганди. Фуқаролар даромад олиш мақсадида малина етиштиришга миллионлаб сўм харажат қилишди.

Аммо бугун малина далалари сувсиз қолди. Аҳоли меҳнати ва харажатига куймоқда. Сувсизлик сабаб малина ниҳоллари қовжираб, ундан ҳосил олиш имконсиз бўлиб қолди. Деҳқонлар бу ҳолатга ҳудудни сув билан таъминлашдаги режасизлик сабаб бўлганини таъкидлашмоқда.

Қишлоқ аҳли масъуллар бу масалага эътибор қаратишидан, қилинган меҳнат ва харажатлари йўққа чиқмаслигидан умидвор.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!