Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: Тошкент шаҳри ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент шаҳри Олмазор туманида 13 март куни тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қайд этилишича, ҳодиса Аҳмад Дониш кўчасида соат 18:00 да содир бўлган. Epica, 2 та Cobalt ва Matiz автомобиллари тўқнашиб кетган.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра:
- давлат рақам белгиси 01 C 659 ZB бўлган Epica;
- давлат рақам белгиси 10 Q 544 МА бўлган Cobalt;
- давлат рақам белгиси 01 E 837 RB бўлган Matiz;
- давлат рақам белгиси 10 Q 042 BB бўлган Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Epica ҳамда Matiz автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:10 / 10.03.2025
Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

15:12 / 06.03.2025
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

20:21 / 04.03.2025
“Дарахтлар атай қуритилган” – Тошкентда яшил зона йўқ қилиниб, ўрнида қурилиш бошланмоқда

19:55 / 03.03.2025