Тошкент–Новосибирск–Тошкент йўналишида поездлар қатнови тикланмоқда
2 февралдан Россиянинг Новосибирск шаҳрига халқаро поездлар қатнови бошланади. 2020 йилда пандемия туфайли тўхтатилган йўналишнинг ҳаракат жадваллари тасдиқланди.

Фото: train-photo.ru
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Тошкент–Новосибирск йўналишидаги қатнов йил охиригача ҳар ойда ташкил қилинади.
369-сонли Тошкент–Новосибирск йўналишидаги поезд пойтахтдан 16:05да қуйидаги саналарда жўнаб кетиши белгиланган:
- 2-, 10-, 18-, 26 феврал;
- 2-, 6-, 10-, 14-, 18-, 22-, 26-, 31 март;
- 4-, 8-, 12 апрел;
- 6-, 14-, 31 май;
- 4-, 12-, 20-, 28 июн;
- 6-, 14-, 22-, 31 июл;
- 8-, 16-, 24 август;
- 2-, 6-, 26 сентябр;
- 12-, 24-, 28 октябр;
- 2-, 6-, 10-, 14-, 18-, 22-, 26-, 30 ноябр;
- 4 декабр.
Новосибирскдан қайтадиган 370-сонли поезд эса қуйидаги саналарда ҳаракатланади:
- 5-, 13-, 21 феврал;
- 1-, 5-, 9-, 13-, 17-, 21-, 25-, 29 март;
- 3-, 7-, 11-, 15 апрел;
- 9-, 17 май;
- 3-, 7-, 15-, 23 июн;
- 1-, 9-, 17-, 25 июл;
- 3-, 11-, 19-, 27 август;
- 5-, 9-, 29 сентябр;
- 15-, 27-, 31 октябр;
- 5-, 9-, 13-, 17-, 21-, 25-, 29 ноябр;
- 3-, 7 декабр.
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темирйўл кассалари, балки электрон кўринишда Chipta.railway.uz сайти орқали сотиб олиш мумкин.
Мавзуга оид

15:10 / 05.03.2025
“Биз ҳайвон эмасмиз-ку” – “Ўзтемирйўллар”нинг поездига чиққан йўловчилар вагон ҳолатидан шикоят қилишмоқда

15:23 / 01.03.2025
Грецияда йирик поезд авариясининг икки йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди

16:16 / 16.02.2025
Ҳиндистондаги вокзалда тиқилинч юз берди. Камида 18 киши ҳалок бўлди

19:37 / 04.02.2025