Сайёҳлар меҳмонхона ва туризм объектларидаги хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашлари мумкин

Фото: KUN.UZ
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси ўзининг расмий веб-сайтида туристларнинг жойлаштириш воситаларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровнома жорий қилди.
Сўровномада умумий овқатланиш объектлари, зиёрат объектлари, маълумот берувчи объектлар, кўнгилочар объектлар, транспорт, даволаш-соғломлаштириш объектларидаги:
- объект харитаси ва локациясининг мавжудлиги;
- объектнинг безатилганлиги;
- интернет алоқа;
- нарх сиёсати;
- санузел ҳолати;
- ибодат учун имкониятлар;
- хизмат кўрсатиш тезлиги;
- она ва бола хонасининг мавжудлиги;
- тўлов қулайликлари бўйича 1 дан 6 гача бўлган шкалада баҳоланади.
Таклиф ва эътирозларни фото ёки видеофайллар кўринишида ҳам тизимга юклаш имконияти мавжуд.
Шунингдек, сайёҳлар қуйидаги QR-код орқали жойлаштириш воситалари ҳақида ўз баҳоларини беришлари мумкин:
Мавзуга оид

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

16:08 / 31.01.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

19:33 / 23.01.2025
Шакароб дунёнинг энг ёмон таомлари рейтингига киритилди

18:15 / 17.01.2025