Ўзбекистон | 12:24 / 26.12.2022
6493
1 дақиқада ўқилади

Польша Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Польша элчиси Радослав Грук билан учрашди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.

Меҳнат миграцияси соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди.

Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича ҳам сўз юритилди.

Мавзуга оид