Google смартфонлари 2022 йилнинг энг яхшилари деб топилди
Pixel 7 Pro смартфони рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Фото: blog.google / Rory Charlston
2022 йил жуда кўп қизиқарли смартфонларни тақдим этди, аммо улар орасида Google моделлари бозорда тенгсиз бўлди. Буни машҳур 9to5google портали ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўров ҳам кўрсатди.
Жумладан, Pixel 7 Pro 2022 йилнинг энг яхши смартфони деб топилди, унга сўровда иштирок этганларнинг 40 фоизи овоз берди. Ўз навбатида, портал муҳаррирлари ушбу моделни бугунги кундаги энг яхши Google флагмани деб аташган.
Иккинчи ўринда Pixel 7 модели жой олди – иштирокчиларнинг деярли 20 фоизи унга овоз берди. Смартфоннинг афзалликлари орасида Pro-моделга нисбатан арзон нарх ва қимматроқ версияда ишлатиладиган дастурларнинг борлиги қайд этилган.
Учинчи ўринни 10 фоиз овоз билан Samsung Galaxy S22 Ultra флагмани эгаллади.
Айни пайтда Google ўзининг биринчи букланадиган Pixel Fold смартфонини чиқаришга тайёрланмоқда. Унинг тақдимоти 2023 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади ва нархи 1799 долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид

23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди

20:48 / 16.04.2025
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди

23:21 / 15.04.2025
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди

17:41 / 14.04.2025