Ўрта даражадаги Samsung A53 ва iPhone 13 Pro Max смартфонларининг камералари ўртасида катта фарқ йўқлиги аниқланди
Спитак YouTube канали смартфонларнинг хусусиятлари ва iPhone 13 Pro Max ва Samsung A53 бир-биридан қанчалик фарқ қилишини кўрсатиб берди.
Канал бошловчиси Samsung A53 ва iPhone 13 Pro Max смартфонларининг камера сифатини синовдан ўтказди. Ажабланарлиси шундаки, баъзи нуқталарда Samsung Appleʼдан қолишмаслигини кўриш мумкин.
iPhone 13 Pro Max ва Samsung A53 хусусиятларини солиштирсангиз, улар баъзи жиҳатларда бутунлай бир хил эканини сезасиз. Бироқ улар ҳамон турли процессорларда ишлайди: биринчиси А15 да, иккинчиси Exynos 1280 да.
Камераларга келсак, Samsung линзалар сони бўйича iPhoneʼдан ҳам ўзиб кетади. Қуйидаги кадрларда iPhone яхшироқ суратга олишини кўришингиз мумкин. Аммо баъзи жиҳатларда (яхши об-ҳавода, кун давомида) Samsung билан деярли фарқ йўқ.
Видеога олиш борасида Samsung A53 ҳам iPhone 13 Pro Max билан рақобатлашади. Бундан ташқари, Samsung суратга олиш пайтида асосий камерадан олд томонга ва асосий камерадан кенг бурчакка ўтиши мумкин. Аксарият Android смартфонлари буни қила олмайди. Албатта, 4Кда А53 сурати iPhone 13 Pro Max’га қараганда сезиларли даражада ёмонроқ, аммо Samsung ҳеч бўлмаганда ушбу режимда видео ёзишни қўллаб-қувватлайди.
А15 процессори, албатта, Samsung’нинг Exynos 1280 процессоридан кучлироқ. Аммо кундалик вазифаларни бажараётганда бу фарқни ҳис қила олмайсиз, аммо ўйинларда iPhone ўзини анча яхши кўрсатади.
Samsung’да 8 ГБ оператив хотира ва iPhone’да 6 ГБ бўлишига қарамай, иккала қурилма ҳам тезкор. Иккала ҳолатда ҳам AMOLED-экрани ўрнатилган. Бундан ташқари, Samsung’да ҳар доим экранда функция мавжуд, бу iPhone’да мавжуд эмас. Гарчи iPhone 13 Pro Max батарея қуввати Samsung A53 батареясидан камроқ бўлса-да, узоқроқ ишлайди.
Тавсия этамиз
Мавзуга оид

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

21:50 / 07.04.2025