Навоийда пиёдалар йўлагидан ўтаётган йўловчиларни Lacetti уриб кетди
Тан жароҳати олган 2 нафар пиёда шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
2022 йилнинг 15 ноябрь куни Навоий шаҳрида Lacetti машинаси йўлни кесиб ўтаётган 2 нафар пиёдани уриб юборган.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 15 ноябрь куни соат 17:50ларда Навоий шаҳрининг Имом ал-Бухорий кўчасида содир бўлган. 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. Lacetti машинасини бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ни уриб кетган. ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:53 / 12.03.2025
Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21 / 11.03.2025
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27 / 11.03.2025