Time 2022 йилнинг энг яхши ихтиролари рўйхатини тузди
Танлов бир нечта параметрлар, жумладан, «биз яшаётган дунёга таъсири» бўйича ўтказилди.

Фото: AP
Time журнали 2022 йилнинг энг яхши ихтиролари ва гаджетларининг анъанавий рўйхатини тузди. Бу йил унга анъанавий 100 та эмас, балки 200 та ихтиро киритилди.
Танлов ўзига хослик, ижодкорлик, самарадорлик, амбиция ва «биз яшаётган дунёга таъсири» каби бир қанча мезонларга асосланди. Тўлиқ рўйхат билан нашрнинг сайтида танишиш мумкин.
Nothing Phone (1) - энг инновацион смартфон деб топилди. У 900 та ёруғлик диодига эга шаффоф орқа қопқоқ ва симметрик рамкаларга эга дисплей билан рақобатчиларидан ажралиб туради.
Ноутбуклар орасида ASUS Zenbook 17 Foldсо ажратиб кўрсатилди. У букиладиган дисплейга эга ва унда клавиатура блоки йўқ. Ёйилган шаклда унинг дисплейи 17,3 дюйм ўлчамга эга бўлади. Букланганда эса 12,5 дюймли иккита дисплей пайдо бўлади.
Sony компаниясининг LinkBuds қулоқчинлари 2022 йилдаги энг яхши TWS-қулоқчин деб топилди. У бошқалардан махсус дизайни билан ажралиб туради: гаджет «тешиккулча» шаклида ясалган бўлиб, мусиқа билан бирга атрофдаги товушларни ҳам эшитиш имконини беради.
Шунингдек, тасвир генераторларига туртки берган DALL-E нейротармоғи ва коинотни ўрганишда янги даврни очган Жеймс Уэбб космик телескопи ҳам рўйхатга киритилди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
Жаҳон | 01:55
-
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Спорт | 01:53
-
Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди
Фан-техника | 01:40
-
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
Жаҳон | 01:15
Мавзуга оид

18:14 / 12.12.2024
TIME журнали Трампни «Йил одами» деб эълон қилди

20:52 / 09.12.2024
TIME журнали «Йил одами» номинациясига номзодларни эълон қилди

00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди

21:22 / 06.12.2023