Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
Парранда гриппи тарқалиши туфайли, уларни уйдан ташқарига чиқариш тақиқланди.

Фото: Olaf Kraak/EPA
Англия ҳукумати 7 ноябрдан бошлаб барча паррандаларни уйдан ташқарига чиқариш тақиқланганини эълон қилди. Бу парранда гриппи (H5N1) тарқалиши билан боғлиқ.
Буюк Британияда қушларнинг H5N1 билан касалланиш ҳолатлари 2021 йил октябр ойидан бери қайд этилмоқда. Бироқ, жорий йилда инфекциялар сони кескин ошган: 1 октябрдан буён 90 та ҳолат қайд этилган бўлса, ўтган йилнинг октябр ойидан буён атиги 230 та ҳолат қайд этилган эди.
Паррандаларнинг уйдан чиқишига қўйилган тақиқ уларнинг ёввойи қушлар билан алоқа қилиши олдини олишга қаратилган. Чунки H5N1 айнан ёввойи қушлар томонидан тарқатилади.
Локдаун товуқ ва ўрдак каби уй паррандалари билан бирга тўтиқуш ёки канарейка каби уйда сақланадиган қушларга ҳам тегишли.
Шунингдек, расмийлар парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш учун бошқа қоидаларга ҳам риоя қилишни, хусусан, қушлар билан алоқа қилгандан кейин кийим ва пойабзалларни тозалаш ва дезинфекция қилиш, одамларнинг қушлар сақланадиган биноларга киришини камайтиришни тавсия қилишмоқда.
«Бир нечта қуш ёки минглаб қушларни боқасизми, бундан буён сиз ушбу ўта юқумли касалликдан ҳимояланиш учун уларни уйда сақлашингиз шарт», деди Буюк Британия ветеринария бошқармаси раҳбари Кристин Миддлмисс.
Мавзуга оид

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025
Британияда синиқ гулдон 60 минг долларга сотилди

18:29 / 21.04.2025
Британия артиллерия снарядлари ва гексоген ишлаб чиқаришни кескин оширади

01:01 / 17.04.2025