Тижорат банкларида доллар курси 11 200 сўмга чиқди

Фото: KUN.UZ
Мартда 11 300 сўмдан ошган доллар курси, май ойидан бошлаб секин-аста пасайиш тенденциясини кўрсатиб келаётганди. 18 октябр 10:00 дан бошлаб тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 200 сўмга чиқди.
18 октябр ҳолатига кўра, тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11 200 сўмга чиқди.
Марказий банк 17 октябрда эълон қилган валюта курслари маълумотида доллар курси 11 сўмга ошиб, 11 143 сўмга етгани акс этганди.
Расмий курс жорий йилнинг март ойида кескин ошиб, максимал ўсиш нуқтаси 11 571 сўм бўлди.
Май ойи ўрталарига келиб, курс 11 200 сўмдан пастлай бошлади ва мунтазам пасая бориш тенденциясини кўрсатди. Ҳатто июл ойида курс йил бошидаги 10, 800 сўмлик кўрсаткичгача тушди.
10 октябрда доллар курси яна 11 минг сўмлик довондан ошиб ўтди ва сўнгги ҳафтада 80 сўмга қимматлади.
Мавзуга оид

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган

16:24 / 22.04.2024
Ўзбекистонда доллар курси 12 700 сўмдан ошди

18:30 / 10.01.2024