Қорақалпоғистон, Бухоро ва Хоразмда туризмни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг 2022-2026 йилларда туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжатлар ушбу ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳамда йиллик мақсадли кўрсаткичларни назарда тутмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси: Мўйноқда туризм масалаларига оид халқаро конференция ўтказиш; Қорақалпоғистон ҳар бир шаҳар ва туманидан 500 нафар аҳолини республиканинг туристик ҳудудларига юборилишини ташкиллаштириш.
Хоразм вилояти: Хоразмшоҳлар давлат музейини ташкил этиш; “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича танлов ўтказиш; 2024 йилга қадар Хива шаҳригача тезюрар поездни йўлга қўйиш; “Урганч-Боку-Урганч”, “Мадрид-Урганч-Тошкент” йўналишлари бўйича, шунингдек Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш; туристик маҳаллаларни барпо этиш.
Бухоро вилояти: 2022-2026 йилларда Бухорога туристик оқимни (маҳаллий ва хорижий) 5 млн нафарга, ушбу соҳада экспорт ҳажмини 600 млн АҚШ долларига етказиш; 800 дан зиёд маданият объектларини бирма-бир реставрация қилиш; Street Foоd гастрономик кўчасини барпо этиш; “Қадимги Пойкент” археологик ёдгорлигини музейга айлантириш ва археологик парк барпо этиш; Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб қўлёзмалар нусхаларини шакллантириш ва Бухородаги музейга жойлаштириш; Бухоро жайронлар питомнигини туристик жойга айлантириш; ёшлар туристик форумини ўтказиш.
Ҳужжатларда ушбу ҳудудлардаги бўш турган ерларни аукцион орқали меҳмонхона ва хостеллар қурилиши учун ажратиш назарда тутилган.
Мавзуга оид

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

22:08 / 24.02.2025
Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасига ов милтиғидан ўқ узди

14:21 / 20.02.2025
Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар олади

11:20 / 16.02.2025