Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентда XVI – XVII асрларга оид мис тангалар топилди
Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Хўжа маҳалласидаги хонадонлардан биридан мис тангалар топилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo
Фанлар академияси Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги, Археологик тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва археология ашёлари давлат каталогини юритиш бошқармаси масъуллари томонидан тангалар сони 939 та экани аниқланди.
Мис тангалар топилган жой кўздан кечирилиб, улар диаметри 115 сантиметр бўлган ўра ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурликда, бир жойда тўпланган ҳолда топилгани, тангалар топилган жойдаги тупроқ орасидан ўлчами 25х25х5 сантиметр бўлган пишиқ ғишт бўлаги, мовий рангда сирланган ва сирланмаган идишлар майда парчалари топилди.
Тангаларни дастлабки ўрганиш узоқ вақт давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чиригани сабабли улар ҳар иккала томони юзалари текисланиб кетган. Тангалар айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилгани маълум бўлди.
Тозаланган тангалардан айримлари бир томонида “Зарб Тошкент” ёзувигина ўқилди. Иккинчи томонини ўқиш имкони бўлмаган. Аммо аввал аниқланган, айнан уларга ўхшаш тангалар билан қиёсий таҳлил янги топилган хазина XVI аср охири – XVII аср бошларига тегишли эканини кўрсатган.
Тангалар топилган жойдан аниқланган бошқа ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврга тегишли экани айтилади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонга чет давлатдан пул ўтказмалари кибержиноятчилар ҳужумига учрамоқда
Ўзбекистон | 10:52
-
АҚШ энергетика вазири: Россия нефтига қарши санкциялар «жуда реал»
Жаҳон | 10:44
-
Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди
Жамият | 10:28
-
Иқлимшунос: “Кузатилаётган иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда”
Ўзбекистон | 10:04
Мавзуга оид

23:06 / 18.06.2025
Шавкат Мирзиёев «Олтин бел» чўққисидаги тоғ-чанғи курорти лойиҳаси билан танишди

19:28 / 18.06.2025
Президент Паркент туманида «Паркентсой» турар жой массиви қурилиши билан танишди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

22:18 / 14.05.2025