Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
Ижтимоий тармоқларда пенсионерларга пенсия пулларининг бир қисми тангада тўланаётгани ҳақида видео тарқалди. Видео муаллифининг Kun.uz'га айтишича, унинг бобосига 170 дона 200 сўмлик танга берилган ва бундай ҳолат бир неча бор такрорланган. “Кексаларнинг ёшини инобатга олишса бўларди”, дейди у.

Фото: Видеодан кадр
Блогер Умид Ғофуров Telegram-каналида пенсионер бобосининг пенсияси бир қисми танга кўринишида берилгани ҳақида гапирган мурожаатчининг видеосини эълон қилди.
“82 ёшли пенсионер бобом бор. Пенсия олган эканлар, маълум қисмини тангада беришибди. 200 сўмлик танга. Бу 200 сўмлик тангани нафақат ёши катта одамлар, ўрта ёшлилар ҳам сон-саноғида адашади. Бобом ишлата олмай, озгина қийналиб, олиб келдилар. Пенсия тарқатадиган одамлардан илтимос, сизлар ҳам шу ёшга киринглар, фақат уларнинг кўз нури, ёшини ҳисобга олиб, азоб бермасангиз. Бунча тангани ёши катталар ишлатишга қийналади”, – дейилади видеода.
Kun.uz видео муаллифи билан боғланиб, воқеага аниқлик киритди.
Маълум бўлишича, ҳолат Навоий вилояти Кармана туманида юз берган. Пенсионерга 170 дона 200 сўмлик, яъни 34 минг сўм маблағ тангада берилган.
“Бу биринчи марта эмас, 4 сафардан бери бобомнинг пенсияси бир қисми тангада берилади. Ўзим савдода ишлаганим учун бобом қоғоз пул қилиб бер деб тангаларни кўтариб келадилар. Тангалар у қадар кўп бўлмаса ҳам, кексаларни қийнайди. Фақат бобомга эмас, бошқа нафақахўрларга ҳам пенсиянинг бир қисмини танга кўринишида беришяпти. Ўзбекистонда танга муомалада, уни олмайман ёки танга берма дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Балки банк ҳам уларни камайтириш учун пенсионерларга танга тарқатаётгандир, банкларга эътирозим йўқ. Фақат кексаларнинг ёшини инобатга олишса бўларди. Кўз нури хиралашган кексаларга танга санаш бироз қийин. Ёш ёки ўрта ёшли одамлар банкдан “менга керак эмас” деб олмайди, лекин кексалар йўқ дея олмайди. Бобомдан 34 минг сўмлик тангаларни олиб, уялганимдан 50 минг сўм қилиб бердим”, – дейди видео муаллифи.
Аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро 4 миллион сўмлик алимент қарзини танга пулларда тўлагани хабар қилинганди. У бу орқали собиқ турмуш ўртоғини қийин аҳволга солишни мақсад қилганини айтган. Бироқ тангалар банк ходимлари билан биргаликда санаб чиқилиб, улар алимент олувчи онанинг банк картасига ўтказиб берилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

13:17 / 01.07.2025
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

12:21 / 26.06.2025