Ўзбекистон 33 млн долларга тенг қовун ва тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистон 2022 йил январь-август ойларида хорижга қиймати 33,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 119,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йил мос даврига нисбатан солиштирилганда 50,1 минг тонна (71,8 фоиз)га кўпайган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 53,6 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 26,9 минг тонна;
- Қирғизистон – 19,9 минг тонна;
- Тожикистон – 12,2 минг тонна;
- Латвия – 2,4 минг тонна;
- Беларус – 2,3 минг тонна.
Мавзуга оид

08:27 / 10.03.2025
SIPRI: АҚШ қурол экспортини оширяпти, Россия - қисқартиряпти

17:59 / 06.03.2025
“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади

13:36 / 14.02.2025
Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди

12:29 / 14.02.2025