Хусусий нотариуслик фаолияти учун лицензия олиш тартиби маълум қилинди
Ҳукумат 369-сон қарорига мувофиқ нотариуслик фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия олиш бўйича Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали орқали мурожаат қилинади.

Фото: iStock
Хусусий нотариуслик фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия олиш бўйича сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон тарзда илова қилинади:
- олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органи хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси тасдиқланган нусхаси ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма.
Давлат хизматини кўрсатиш учун 150 000 сўм (БҲМ 50 фоизи) миқдорида йиғим ундирилади.
Хусусий нотариуслик фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия берганлик учун 300 000 сўм (БҲМ 1 баравари) миқдорида давлат божи ундирилади.
Ягона портал орқали мурожаат этилганда тўловлар 90 фоизи ундирилади.
Мавзуга оид

20:07 / 13.02.2025
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби белгиланди

17:34 / 08.02.2025
Ўзбекистон Нотариал палатасига раис сайланди

13:49 / 05.01.2025
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди

21:30 / 30.12.2024