Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби белгиланди
Лицензиялаш Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатувчи «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ҳукумат қарори билан «Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш, лицензия тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиб-таомиллари ва шартларини белгилайди.
Низом «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунида лицензияланиши белгиланган электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларига (кичик турларига) нисбатан татбиқ этилади. Ҳар бир лицензия кичик тури учун алоҳида лицензия олинади.
Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
- ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган электр энергиясини сақлаш тизимларига;
- қуввати 5 МВт дан кам бўлган электр станцияларда электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
- ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сақлашда ишлатиладиган электр энергиясини сақлаш ускунасидан фойдаланувчиларга.
Лицензиялаш Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатувчи «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Талабгор лицензия олиш учун «Лицензия» тизими, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда белгиланган маълумотларни кўрсатган ва қўшимча ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тўлдиради.
Мавзуга оид

10:46 / 18.02.2025
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

16:20 / 12.02.2025
Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди

19:50 / 08.01.2025
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

13:49 / 05.01.2025