Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳар бир ходимнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади» — Тошкент вилояти ИИББ Қуйи Чирчиқдаги қотиллик ҳақида

Тошкент вилояти ИИББ Kun.uz сайтида Қуйи Чирчиқдаги қотиллик рўй беришида профилактика инспекторининг бепарволиги ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида чиққан материалга муносабат билдирди.
«Ҳуқуқий жиҳатдан айни вақтда (ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилаётган вақт) воқеа юзасидан бирор шахсни айблаш, дахлдорликни эълон қилиш амалдаги қонунчиликка зид.
Ўтказилаётган тергов ҳаракатлари ва хизмат текшируви хулосасига кўра воқеага дахлдор ҳар бир шахснинг (ИИБ ходимининг ҳам) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва айбдорлик даражасидан келиб чиқиб таъсир чораси кўрилади. Иш тугатилгач натижаси юзасидан жамоатчилик ва ОАВ вакилларига ахборот тақдим қилинади», — дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, 27 август куни шу иш маҳаллада, жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, жиноятнинг салбий оқибатлари, шу каби ҳолатларда бепарво бўлмаслик, жиноятни келтириб чиқараётган омиллар ҳақида аҳолига тушунтириш ташкил қилинган. Тафсилотга кўра, 24 август куни соат 19:00 ларда аёл ИИБ га мурожаат қилиб, эри у билан жанжаллашиб, смс хабарларни кўриш мақсадида телефонини тортиб олганини маълум қилган.

Профилактика инспектори мурожаатга асосан етиб келган ва аёл (марҳума)дан отаси иштирокида ариза қабул қилиб, унинг эри С.Х.ни қидиришга киришиб, яшаш манзили, қариндош ва яқинлари хонадонларида бўлиб суриштирув олиб борган. Шу жараёнда орадан бир неча соат ўтиб, тонгга яқин, юқорида қайд этилган жиноят содир бўлган. Воқеада гумонланувчи фуқаро С.Х. ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ижтимоий тармоқ фаолларидан, ҳозирда ҳолат юзасидан бирор кимга айблов қўйишга шошилмасликни сўраймиз. Тошкент вилояти ИИББ жамиятда хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ, зўравонликка нисбатан кескин ва муросасизлигини маълум қиламиз», дея таъкидланади муносабатда.
Ҳолат тўлиқ, қонуний таҳлил қилиниб, якунида ҳар бир ходимнинг ва бошқа воқеа иштирокчилари (гумонланувчи) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.
- Эслатиб ўтамиз, Қуйи Чирчиқ туманида эр 24 август куни рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, ургани акс этган видеолавҳа интернетда тарқалганди. Кейинги куни у уч ойдан буён отасиникида яшаётган аёлни ўлдиргани маълум бўлди. Гумонланувчи қўлга олинган, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
- 27 август куни Kun.uz мухбири Қуйи Чирчиқда бўлиб, марҳуманинг яқинлари билан суҳбатлашди. Отанинг айтишича, 24 август кунги воқеадан кейин ИИБга мурожаат қилинган, лекин профилактика инспектори даладаги ишларини баҳона қилиб, ҳуқуқбузарга чора кўрмаган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Жаҳон | 21:20
-
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида
Жаҳон | 21:18
-
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади
Ўзбекистон | 21:17
-
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади
Ўзбекистон | 21:11
Мавзуга оид

19:22
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

15:48 / 13.07.2025
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда

17:45 / 12.07.2025